Мазкур лойиҳа БМТнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги жамғармаси томонидан молиялаштирилади.
Лойиҳа Халқаро автомобиль йўлларини баҳолаш дастури (iRAP), Хавфсиз ва барқарор транспорт Шарқий альянси (EASST), Халқаро йўл федерацияси (IRF) ташкилотлари ҳамкорлигида тақдим этилган.
Дастур доирасида йўлларни лойиҳалаш жараёнида қўлланилаётган стандартларни ҳар томонлама ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали такомиллаштириш мақсад қилинган.
Учрашув давомида хорижлик мутахассислар йўлларда хавфсизликни таъминлаш, хавфсиз йўлларни лойиҳалаш, йўл муҳандислиги масалалари бўйича тақдимотлар ўтказди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.