Мамлакатимиз транспорт инфратузилмасини яхшилашда Хитой компанияси иштирок этади

    Транспорт 29 март 2024 914

    Жорий йил 27 мартда Транспорт вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг «CITIC construction» компанияси билан автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш йўналишидаги лойиҳалар муҳокамасига бағишланган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

    Компания Пунган -Наманган, Тошкент -Чиноз автомобиль йўлларини реконструкция қилиш билан бирга янги пуллик йўлларни қуриш бўйича ўз халқаро тажрибаси билан мамлакатимизнинг транспорт инфратузилмасини яхшилашда қурилиш соҳасидаги замонавий ечимларни қўллаган ҳолда иштирок этиш хоҳишини билдирди.

    Транспорт вазири ўз навбатида ушбу йўллар халқаро стандартларга жавоб берадиган, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда қисқа вақтда қурилиши ҳамда қурилиш таннархини арзонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

    Хориж компанияси лойиҳаларни ўрганиш ишларини олиб бораётгани, яқин кунларда барча талабларга жавоб берадиган лойиҳа таклифларини тақдим этишини маълум қилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates