Учрашувда Лубан устахонасининг II босқичи — объектни қуриш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Учрашув якунида қиймати 69 минг долларга тенг бўлган «Интеллектуал логистикани ўқитиш платформаси» номли илмий-амалий лаборатория ускуналарини Ўзбекистон томонига топшириш бўйича келишув имзоланди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.