«Trip.com Group Ltd.» компанияси мамлакатимиз туризм салоҳиятини кенг тарғиб этишда ҳамкорлик қилади

    Туризм 8 ноябр 2022 865

    Жорий йил 7 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигида Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва Хитойнинг «Trip.com» компанияси ижрочи раиси Жеймс Лиан ўртасида учрашув ташкил этилди.

    Маълумот учун, «Trip.com Group Ltd.» компанияси 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, штаб-квартираси Шанхайда жойлашган. У «NASDAQ» ва «NKEX» биржаларида рўйхатга олинган дунёдаги етакчи онлайн-сайёҳлик компанияларидан бири ҳисобланади.

    «Trip.com Group Ltd.» компанияси дунёнинг 32 давлатида 21 тильда 400 миллион фойдаланувчига ҳаво ва темир йўл чипталарини бронь қилиш, меҳмонхоналар, автоуловларни ижарага бериш, турлар, визани қўллаб-қувватлаш каби масалаларни ўз ичига олган тўлиқ хизматлар тўпламини тақдим этади. Шунингдек, у «Dailymotion», «Skyscanner» ва «Qunar» онлайн платформалари учун дунёдаги етакчи сайёҳлик хизматларини етказиб берувчи ҳисобланади. Компания Хитойнинг туризм бозорининг 85% дан ортиғини қамраб олади.

    Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистоннинг Хитойдаги хабардорлигини ошириш, туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш ва хитойлик сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Хитойнинг «Trip.com Group Ltd.» компанияси ва Туризм ва маданий мерос вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолашдир.

    Учрашув доирасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини «Trip.com» онлайн платформасининг ресурслари орқали кенг тарғиб этиш, хусусан, хорижий компаниянинг маркетинг ресурсларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг (бренд) хабардорлигини ошириш, Ўзбекистонда мавжуд меҳмонхоналар, янги туристик объектлар, диққатга сазовор жойлар, гастрономия ва бошқалар маълумотни мунтазам равишда ва батафсил янгилаб бориш, янги қурилган туристик объектлар координаталари ва маълумотларини GPS харитасида жойлаштириш ҳамда сайёҳлар оқимини ошириш юзасидан узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашув доирасида хорижий компанияси ижрочи раиси, Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги улкан салоҳиятини инобатга олган ҳолда, «Trip.com» платформасида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини дунё бўйлаб тарғиб этиш, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, хитойлик сайёҳлар учун янги туристик йўналишларни яратиш, Хитойлик туристларга мамлакатимизни энг яхши йўналиш сифатида очиб берувчи PR компаниясини ташкил этишни режалаштираётгани ҳақида сўз юритди.

    Учрашув якунида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва «Trip.com» компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates