Қайд этилишича, “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳаси иккинчи босқичи доирасида дастлабки манзилли рўйхатлар шакллантирилди
Манзилли рўйхатга кўра Жиззах вилоятида 83 км, Сирдарё вилоятида 67 км узунликдаги жами 150 км цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш белгилаб олинди.
2023 йил 29 декабрда Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида лойиҳани молиялаштириш мақсадида 240,0 млн доллар қийматидаги қарз битими имзоланди.
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 4 йил (5 йил кафолатланган эксплуатация қилиш даврини инобатга олган ҳолда 2023-2032 йиллар давомида).
2024 йил 12 январда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лойиҳани амалга оширилиши юзасидан “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Кейинги босқичда қурилиши амалга ошириладиган ички йўлларнинг дастлабки рўйхати ва қиймати шакллантирилди.