Tumaris.Tech 2022 йилги Ахборот жамияти бўйича Бутунжаҳон саммитида «Сapacity building» номинациясида ғолиб бўлди

    Кейинги авлод 1 июн 2022 7474

    30 майдан 3 июнга қадар Женевада (Швейцария) World Summit on the Information Society Forum 2022 (WSIS 2022) якуний ҳафтаси бўлиб ўтади. Саммит БМТ ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унинг доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар тузилма таркибига кирувчи Халқаро электралоқа иттифоқи томонидан ташкил этилган.

    Форумда жами 70 дан ортиқ давлат иштирок этяпти. Мазкур кенг кўламли тадбирда Ўзбекистон Республикаси номидан Мамлакатимиз Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги иштирок этяпти.

    2012 йилдан бошлаб БМТ агентликлари ва халқаро ташкилотлар – БМТ ЕEК, ЮНEСКО, ЮНИСEФ, ЖССТ иштирокида WSIS доирасида ҳар йили мамлакатлар, шаҳарлар ва минтақалар ўртасида ижтимоий аҳамиятга эга IT хизматларини яратишда эришилган ютуқларига бағишланган «WSIS Prizes» танлови ўтказиб келинади. Танловдан кўзланган мақсад ҳаётнинг барча жабҳаларида жорий этишга мўлжалланган муваффақиятли халқаро тажрибаларни аниқлашдан иборат.

    «WСИС Prizes» мукофотига бутун дунё бўйлаб ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш мақсадида АКТ салоҳиятини ишга солувчи кўзга кўринган лойиҳалар 18 та номинация бўйича лойиқ кўрилади.

    IT Park томонидан амалга оширилган Tumaris.Tech лойиҳаси «Capacity building» номинациясида ғолиб чиқиб, ушбу йўналиш бўйича совринни қўлга киритди.

    Tumaris.Tech – IT Park Uzbekistan томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалардан бири. У 2020 йил июль ойида ишга туширилган.

    Tumaris.Tech дастури аёлларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Лойиҳа бир неча таркибий қисмлардан иборат. У аёлларнинг АКТ экотизимига жалб этилишини оширишга қаратилган бўлиб, BPO (Business Process Outsourcing) ни ривожлантиришдан тортиб, frilanser сифатида ишлашни хоҳловчи аёлларга таълим бериш, стартапларни ривожлантириш, ва инвестиwиялар бўйича тренингларгача бўлган йўналишларни ўз ичига олади.

    Икки йил ичида лойиҳа 30 та стартап кўринишида ўз самарасини берди ва 200 дан ортиқ қизлар IT соҳасида таълим олиш имкониятига эга бўлди. Ҳозирда лойиҳа Марказий Осиё бўйлаб кенгаймоқда, эндиликда Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон вакиллари ҳам Tumaris.Tech дастурларида иштирок этишлари мумкин, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: World Summit on the Information Society Forum 2022 15 мартда виртуал форматда ўз ишини бошлади ва якуний ҳафта 2022 йил 30 майдан 3 июнига қадар Женевада бўлиб ўтади. WSIS 2022 форумининг бу галги шиори «АКТ: фаровонлик, инклюзивлик ва барқарорлик учун. Барқарор ривожланиш мақсадлари (SDG) йўлида WSIS доирасидаги ҳамкорлик».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates