Тупроқнинг  ҳам сеҳр-жозибаси бор

    Риштон туманидаги  Бурҳониддин ал-Марғиноний ар-Рошидоний номли истироҳат боғида ”Кулоллар сайли” миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма савдоси қизғин  паллага кирди.

    Фарғона вилоят ҳокимлиги, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси, Маданият ва туризм вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳунармандлар фестивалида Республикамиз вилоятлари ва Қорақалпоғистон кулолчилик мактаби вакиллари бўлган юздан ортиқ уста кулоллар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

    Анъанавий Форумда бир қатор хорижий мамлакатлар соҳа мутахассислари, олимлар, ҳунармандлар ҳам иштирок этаётгани билан аҳамиятли. Иштирокчилар “Оқ ер” ва “Қалайнав” маҳалла фуқаролар йиғинида ишга туширилган “Ҳунармандлар маркази” иш фаолияти, Равшанжон Тожидддинов устахонаси ҳамда “Мингбоши керамик” оилавий корхонасида иш фаолиятлари билан танишишди.

    Ўзбекистонга илк бор келишим, – дейди озарбайжонлик уста Миртемур Маммадов.–Мамлакатингизда миллий ҳунармандчилик анъаналарини ривожлантириш, уста ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш борасида ишлар беҳад қувонтирди. Айниқса, кўҳна Риштонда кулолчилик анъаналарини ривожлантириш йўлида уста кулоллар томонидан тайёрланган сара маҳсулотлар ўзига хос рангтасвирларга бойлиги билан эътиборимни тортди. Ҳаммаси ажойиб, жуда гўзал. Бундай халқаро тадбирни ташкил қилган ташаббускорларга раҳмат. Ўзбек ва Озарбайжон кулолчилик анъаналарнинг илдизи бир бирга ўхшаб кетади. Маҳсулотларнинг шакл-шамойили ўхшаш бўлсада ундаги ранг-тасвилар ўзига хос кўринишлари билан ажралиб туради. Бугунги кулоллар сайлида Ўзбек кулолчилиги билан боғлиқ жуда кўплаб мактаблар иш тажрибалари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдим. Кулоллар учун солиқ, имтиёзли кредит маблағлари олиш, маҳсулотлар экспорти билан боғлиқ қатор имтиёз ва имкониятлар яратиб берилгани миллий ҳунармандчилик анъаналари ривожлантириш имкониятини бераётгани билан аҳамияти.

    – Беш минг йиллик тарихга эга бўлган Қорақалпоқ кулолчилик анъаналари қадимийлиги, ўзига хос кўриниш, ранг -тасвирларга бойлиги билан ажралиб туради,–дейди қорақалпоғистонлик кулол Саламат Аламберганов. –Бугунги кулолчилик сайлида сара маҳсулотларимиз билан иштирок этиш билан бирга, кўплаб кулолчилик мактаби иш амаллари танишиш, тажриба алмашиш, имкониятига эга бўлдик. Бу ҳамкорлик Қорақалпоғистонда ҳам кулолчилик мактабини янада ривожлантириш, маҳсулот турларини кўпайтириш, сифатини ошириш имкониятини беради.

    Бугун “Халқаро кулоллар маркази”да Туркий халқлар ҳунармандчилиги Форумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Хорижлик меҳмонлар республикамизнинг анъанавий кулолчилик мактаби кўргазмалари ва “Халқаро кулоллар” маркази иш фаолияти билан танишишди. Маҳорат дарслари ўтказилиб, кулолчилик маҳсулотларни ясаш ва нақш бериш жараёнлари намойиш этилди.

    Форум доирасида “Риштон кулолчилиги : Кеча, бугун, эртага“ номли халқаро конференция, ҳамда “Анъанавий Риштон кулолчилиги” китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

    Расулжон Камолов,

    “Янги Ўзбекистон”мухбири.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates