Туризм қўмитасидан умра зиёрати билан шуғулланувчи 40га яқин туроператор фаолиятини тўхтатиб туриш сўралди

    Транспорт прокуратураси туризм фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи бир нечта субъектларининг фаолиятини тўхтатишни сўраб Туризм қўмитасига хат йўллади.

    Транспорт прокуратураси Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан туризм фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи бир нечта субъектларининг фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиевга хат йўллаган.

    Хатда айтилишича, номлари келтирилган (расмда) туризм фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

    Жиноят иши ҳужжатларига кўра, Panorama Airways МЧЖ ва юқорида қайд этилган туризм фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи бир нечта тадбиркорлик субъектлари умра тадбирлари учун 3 минг 931 нафар Ўзбекистон фуқароларининг жуда кўп миқдордаги пулларини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, уларни Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга қайтаришни ваъда қилган бўлсада, Ўзбекистонга қайтармаган.

    Ҳозирда минглаб Ўзбекистон фуқаролари чет элда Ўзбекистонга қайтиш имкониятсиз қолиб кетганлиги боис жиноят иши бўйича тўпланган дастлабки маълумотларга кўра, Panorama Airways МЧЖ билан ҳамкорлик қилган, яъни юқорида санаб ўтилган туроператорларнинг ушбу соҳада фаолият олиб боришга рухсат берувчи ҳужжатининг амал қилишини қонунда белгиланган тартибда ўз фаолиятингиз доирасида тўхтатиб туриш масаласини кўриб чиқишингизни сўрайман, — деган Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси А.Д.Ибраҳимов.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates