Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларининг «Ипак йўли» университети талабалари билан учрашуви бўлиб ўтди

    2021 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари Лола Раҳмонбоева ва Мираббос Мирғиёсов «Ипак йўли» туризм халқаро университети талабалари билан тажриба алмашиш бўйича семинар ўтказишди.

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Лола Раҳмонбоева талабаларни туризм соҳасидаги матбуот котиблари фаолияти билан таништириб, мамлакатимизда туризм соҳасида рўй бераётган янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, мутахассис ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланиш орқали республикамизнинг туристик салоҳиятини илгари суриш мақсадида «Ипак йўли» туризм халқаро университети, минтақавий департаментлар ва туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида самарали ҳамкорлик тармоқларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Ушбу мавзу бўйича мунозаралар КУН.уз ахборот портали Самарқанд вилояти бўйича бош муҳаррири Ш. Шокиржонов томонидан профессионал шарҳлар билан бойитилди.

    Учрашув жамоат ташкилотлари ва хорижий диаспоралар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси Мираббос Мирғиёсовнинг нутқи билан давом этди. У ўз нутқида жамоат ташкилотлари ва хорижий диаспоралар билан ҳамкорлик қилиш орқали Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини чет элда тарғиб қилиш бўлими томонидан амалга оширилаётган мақсад ва вазифалар ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, мутахассис янги лойиҳалар борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот билан ўртоқлашди.

    Шунингдек, талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ва 2021 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармонларида акс эттирилган мамлакатимизда туризмни жадал ривожлантириш тенденциялар ҳақида маълумот берилди.

    Семинар давомида Ўзбекистоннинг туристик брендини илгари суриш бўйича талабаларнинг ғоя ва таклифлари тингланди ва муҳокама қилинди.

    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг турли секторлари вакиллари «Ипак йўли» туризм халқаро университети талабалари билан мунтазам равишда бу каби учрашувларни ўтказишга тайёр. Бундан ташқари, талабалар бевосита минтақавий департаментлар ва қўмитада уларни қизиқтирган фаолият йўналишлари бўйича стажировка ўташ имкониятига эга бўладилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates