Турк дунёси адабиётининг 100 жилдлик тўплами тақдимоти бўлиб ўтди

    Маданият 22 ноябр 2022 937

    Тўпламни тайёрлашда 200дан ортиқ таржимон, 100дан ортиқ адабиётшунослар, ёзувчилар жалб этилди.

    Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан ташкил этилди.

    Туркий давлатлар ҳамкорлиги кенгашининг 2019 йил 15 октябрь куни Озарбайжон Республикаси пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган еттинчи сессиясида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Турк дунёси адабиётининг 100 жилдлик тўпламини тайёрлаш таклиф қилинган эди.

    Ушбу тўплам Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ҳамда ташкилотга кузатувчи мақомида бўлган Туркманистон ва Венгриялик 11-21-асрларда яшаб ижод қилган 629 нафар шоир, ёзувчи ва мутафаккирларнинг асарларидан ташкил топган.

    Ушбу тўпламни тайёрлашда 200дан ортиқ таржимон, 100дан ортиқ адабиётшунослар, ёзувчилар жалб этилди. Тўплам 200 минг тиражда чоп этилиши мўлжалланган.