Ўрта Осиё қундузи фотоқопқонга тушиб қолди

    Яшил сайёра 8 апрел 2025 506

    Экология вазирлиги тасарруффидаги "Қизилқум" давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Ўрта Осиё қундузи муҳрланди.

    Ўрта Осиё қундузи ёқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхати ва CITES I иловасига киритилган. Ўтган асрнинг ўрталаригача Сирдариё, Зарафшон, Амудариё ва унинг қуйилишида кенг тарқалган. Сўнгги ярим асрда ареали кескин қисқарган, ҳозирда Амударёдан Қизилқум қўриқхонасигача бўлган ҳудудда учрайди.

    Маълумот учун, Қизилқум давлат қўриқхонаси 1971 йил 23 июнда Хоразм (8844 гектар) ва Бухоро вилоятлари (1467 гектар) ҳудудларида ташкил этилган. Ҳудудда 359 тур (37 тур сут эмизувчилар, 266 тур қушлар, 29 тур судралиб юрувчилар, 2 тур сувда ва қуруқликда яшовчилар, 25 тур балиқлар) жониворлар учрайди. Шундан 50 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates