“Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди

    Молия 7 октябр 2022 3162

    Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги 22/1-сонли қарорига асосан “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкидан (кейинги ўринларда Туркистонбанк) банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди. 

    Туркистонбанк активлар ҳажми бўйича республика банк тизимида 26-ўринни эгаллаган.

    Туркистонбанк томонидан “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 54 ва 77-моддаларида белгиланган қоидабузарликлар содир этилганлиги, хусусан:

    ▪️банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарлича захиранинг мавжуд эмаслиги;
    ▪️регулятив капиталининг эллик фоизидан ортиқ миқдорда зарар кўрганлигини;
    ▪️банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги;
    ▪️бухгалтерия ҳисобининг ҳисоботга оид маълумотлар бузилишига олиб келадиган ва банкнинг ҳақиқий молиявий аҳволини акс эттириш имконини бермайдиган қоидабузарликлар билан юритилганлиги;
    ▪️банк фаолиятидаги қўпол қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги Марказий банк кўрсатмаларининг белгиланган муддатда бажарилмаганлиги;
    ▪️жиддий қоидабузарлик учун Марказий банк томонидан жарима қўлланилганидан кейин ҳудди шундай қоидабузарликни такроран содир этилганлиги сабабли “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ Марказий банк бошқаруви ушбу қарорни қабул қилди.

    Марказий банк бошқарувининг юқорида келтирилган қарорига асосан Туркистонбанкни тугатиш комиссияси таркиби тайинланди ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга асосан банк ишларини бошқариш бўйича, шу жумладан, банк акциядорларининг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва бошқаруви ваколатлари ушбу комиссияга ўтди.

    Омонатчи-жисмоний шахслар учун маълумот:

    Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ аҳолининг банклардаги омонатлари Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан тўлиқ кафолатланганлиги муносабати билан Туркистонбанк омонатчиларининг барча маблағлари, биринчи навбатда, 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади.

    Аҳолига омонат маблағларини қайтариш Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан ушбу қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates