Тадбир аввалида Туркий давлатлар ташкилоти томонидан тузилган мазкур комиссия аъзоларининг учрашувдан кўзланган мақсади туркий тиллар учун умумий алифбо лойиҳасини якунлаш экани таъкидланди.
Йиғилишда 1991 йили олимлар томонидан таклиф этилган 34 ҳарфдан иборат лотин ёзуви асосланган умумтуркий алифбо лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди. Комиссия аъзолари кенг мунозара юритиб, лойиҳада эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларни белгилаб олди.
Муҳокамалар якунида умумтуркий алифбо бўйича келишувга эришилди: алифбодаги ҳар бир ҳарф туркий тилларда мавжуд бўлган турли фонемаларни ифодалашига алоҳида эътибор қаратилди.