Бу ҳақда 10 февраль, душанба куни Туркиянинг табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) маълумотларига таяниб, NTV Harber телеканали маълум қилди.
Ҳудудга турли вилоятлардан AFAD гуруҳлари етиб келди. Фуқароларни огоҳлантириш тизими Сеферихисар, Дидим ва Датча қирғоқ ҳудудларида ҳам ўрнатилди.
AFAD маълумотларига кўра, зилзила Туркия қирғоқларига энг яқин жойда, 140 километр узоқликда содир бўлган. Ер силкинишлари Колумбо сув ости вулқони ҳудудида қайд этилган. Агентликнинг маълум қилишича, Эгей денгизидаги сейсмик фаоллик оқибатлари Туркияга етиб бориши ва айниқса Колумбо вулқони отилиши содир бўлса, цунамига сабаб бўлиши мумкин.
Январь ойи охиридан бери Эгей денгизида зилзилалар давом этмоқда. Ер силкинишларини, хусусан, Грециянинг Санторини (Тира) ороли аҳолиси ҳис қилди. Охирги ҳафтада оролнинг 15 минг аҳолисидан 13 минг нафари ҳудудни тарк этди.
Икки йил аввал, 2023 йилнинг 6 февралида Туркия жануби-шарқида 7,7 ва 7,6 магнитудали икки бор кучли зилзила содир бўлган эди. Табиий офат оқибатида 53,5 минг киши ҳаётдан кўз юмган эди, 107 минг киши турли даражада жароҳат олганди, деб хабар беради korrespondent.net.