Туркия: олтин конида ўпирилиш содир бўлди

    Туркия шарқидаги Эрзинжан вилоятидаги олтин конида кучли ўпирилиш юз берди. Эҳтимолий қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, конда ишчилар бўлиши мумкин.

    “Ер остида одамлар бўлиши мумкин, уларнинг сони ҳозирча номаълум. Кон ҳудудига қутқарув бўлинмалари юборилди”, деди вилоят губернатори Ҳамза Айдўғду телевидение орқали.

    Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерликаянинг айтишича, конда жами 667 киши ишлайди: “Тўққиз нафар ишчи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Уларни қидириш учун 400 кишилик қутқарув бўлинмалари сафарбар этилган”, деб ёзди у, Х (олдинги Тwitter) да.

    Туркия Адлия вазирлиги раҳбари Йилмаз Тунч ҳодиса юзасидан маъмурий тергов бошланганини, уни тўрт нафар прокурор олиб бораётганини маълум қилди.

    Туркия Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотларига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида содир бўлган. Қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш учун қўшни вилоятлардан бўлинмалар жалб қилинган.

    Кон Илич уездида жойлашган бўлиб, 2010 йилда иш бошлаган. Уни бошқараётган компания 2022 йилда цианид ёрдамида олтин қазиб олгани учун жаримага тортилганди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates