Мулоқотда томонлар дастлаб, айни пайтдаги маданий ҳамкорлик муносабатларини муҳокама қилдилар.
Сўнг, ҳар икки давлат раҳбарлари олиб бораётган ҳамкорлик сиёсати доирасида маданий ҳамкорликларни янада кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон томони Туркияда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ни ўтказиш таклифини илгари сурди.
Туркия маданят вазирлиги томонидан ушбу таклиф маъқулланиб, “Ўзбекистон маданияти кунлари” Туркия Республикаси мустақиллигининг 100 йиллиги доирасида ташкил этиш ва шу доирадаги маданий тадбирлар билан бирга ўзбек миллий қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналари намойишини ҳам ўтказиш таклифи билдирилди.