Тожикистонда Ўзбек кино кунлари бўлиб ўтмоқда

    Айни кунларда Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилмоқда.

    Маданият кунлари доирасида 15–20 апрель кунлари Ўзбек кино кунлари ўтказилиши белгиланган. Бугун Душанбе шаҳридаги « Кохи Навруз» саройида Ўзбек киноси кунлари очилиши бўлиб ўтди.

    Кино кунлари доирасида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Абдулла Орипов», «Эврилиш», «Яша, хотин», «Судья» фильмлари тожик кино ихлосмандлари эътиборига ҳавола этилади.

    Ўзбек кино ижодкорларидан иборат делегация, шунингдек, «Юлдузлар шуъласи: Жомий ва Навоий» бадиий фильми бўйича тожикистонлик ҳамкасблари билан учрашув ўтказмоқда. Киноижодкорларнинг кино лойиҳа сценарийси бўйича ҳамкорлик музокаралари давом этмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates