Туркманистон университети дунёнинг нуфузли университетлари рейтингидан ўрин олди

    Туркманистоннинг энг йирик олий таълим муассасаларидан бири дунёнинг нуфузли университетлари рейтингига киритилди.

    Рўйхат БМТ томонидан ишлаб чиқилган барқарор ривожланиш мақсадлари асосида бир неча йиллардан бери шакллантирилиб келинмоқда. Бу йил дунёнинг 1600 га яқин университетлари ана шу рўйхатга киритилди. Туркманистоннинг Халқаро гуманитар фанлар ва тараққиёт университети ана шу рўйхатдан ўрин олди. Таълим муассасаси тўққиз йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ҳамда етакчи хорижий университетлар билан фаол алоқалар ўрнатган.

    Университет ижтимоий-гуманитар фанлар, халқаро муносабатлар, ҳуқуқ, иқтисод ва менежмент йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Ахборот технологиялари факультети Ашхободдаги йирик муҳандислик мактабларидан бири бўлиб, бу ерда кенг кўламли илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Апрель ойида университетда математика бўйича очиқ халқаро олимпиада бўлиб ўтди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates