Туркманистонда энергияни тежашга қаратилган қонун қабул қилинди

    Туркманистон парламенти депутатлари “Энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда TDH давлат агентлиги маълум қилди.

    Қонун ушбу соҳани рағбатлантиришнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб беради. Ҳужжат Туркманистонда энергия тежамкор технологиялардан фойдаланиш ва энергия менежментини жорий этишни назарда тутади. Агентликнинг қайд этишича, бу миллий иқтисодиёт ривожига хизмат қилади ва келажак авлодларга энергия ресурсларидан узоқ йиллар фойдаланиш имконини беради.

    Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакат энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш тарафдори эканини бир неча бор таъкидлаганди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates