Туркманистонлик талаба пластикдан ёнилғи ишлаб чиқариш усулини кашф қилди

    Туркманистон муҳандислик технологиялари университети талабаси пластик чиқиндиларни суюқ ёқилғига айлантириш усулини ишлаб чиқди.

    Талаба қиз тўрт йил давомида лойиҳа устида ишлади, у жаҳон амалиётини ўрганди ва ўз услубини ишлаб чиқди. Унинг ёрдами билан талаба суюқ ёнилғи, ёнувчи газ ва қурилиш материалларини олишга муваффақ бўлди. Ишлаб чиқариш ҳам экологик тоза. Иш жараёни бутунлай ёпиқ муҳитда амалга оширилади ва атмосферага заҳарли моддалар чиқарилмаслигини кафолатлайди.

    “Пластик чиқиндиларни махсус идишга солиб, 400-450 даражагача қиздирамиз. Шундан сўнг, пластик парчаланади ва биз суюқ ёнилғини оламиз. Ёниш пайтида чиқарилган газни биз махсус идишда йиғамиз. Қолган чиқиндилардан эса турли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкин, дейди Огульширин Тачева.

    Университетда талабаларнинг турли соҳалардаги ютуқлари намойиш этилган кўргазма ҳам очилди. Улар орасида киберхавфсизлик, тиббиёт ва экология бор, деб хабар беради mir24.tv.