Тутун билан овора бўлиб, асосий олов хабарлар четда қолмасин — Шерзод Шерматов

    АКТ вазири Шерзод Шерматов ўзининг телеграм саҳифасида муҳокамаларга сабаб бўлган "IT-Parkдаги содир бўлган ёнғин" мавзуси юзасидан муносабат билдирди.

    "IT Park комплексида қурувчиларимиз охирига етказаётган бинонинг тепасида озгина пеноплекс тутатиб юборишган экан, жуда кўп одамлар ва ОАВлар шуни муҳокама қилишди. Лекин асосий Олов хабарларимиз ҳақида ҳали кўпчиликка етказиб беришга қийналяпмиз.

    Бу йил жаҳонда иқтисодий ўсишдаги қийинчиликлар кузатилаётган вақтда, айнан бизнинг IT Park резидентлари йил бошидан шу кунгача деярли 2 баробарга ортди.

    Энг асосийси, экспортер корхоналар сони деярли 3 баробар ортди, хорижий корхоналар иштирокидаги резидентлар сони эса 6 баробарга ортди! Яъни йил бошида давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистонни IT хабга айлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларининг амалий натижаларини бу йил якунланмасданоқ кўришга имкон бўлаяпти ва келгуси йиллар учун яхши пойдевор яратилмоқда.

    Бу дегани, ёшларимиз, интернетдаги вақтларини кўпроқ чет тили ва ахборот технологияларини ўрганишга сарфлаганлари маъқулроқ, бекорга бировни ғийбат қилгандан кўра. Шунда улар ушбу экспортер корхоналарда юқори маошли ишларга қабул қилинишлари мумкин бўлади.

    Ҳатто чет элликлар аввалги "Ташкент - город хлебный" деган гапни, “Ташкент - город айтишный” деган мақолалар ёзиб Ўзбекистонни IТ хабга айланаётганини муҳокама қилишмоқда. https://bit.ly/3Xt51Tx

    Зора, шу бугунги тутун ҳақидаги хабарлар орқали ёшларимиз ўзи нима экан бу IT Park, қандай қилсам мен ҳам юқори даромадли иш топар эканман, деб ўзларига савол бериб, соҳамизга қизиқсалар ва ўз устиларида ишлашни бошласалар ҳамда кўпроқ халқаро тан олинадиган IT сертификатларни олсалар: https://it-istedod.uz/uz

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates