Жанубий Кореянинг «Tʻway Air» авиакомпанияси Сеул-Тошкент-Сеул йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирган. Биринчи рейс жорий йилнинг 23 май кунига белгиланган.
Парвозлар ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Boeing 777-300 ва Airbus А330-300 самолётларида амалга оширилиши кутилмоқда.
«Tʻway Air» — 2010- йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Сеулда жойлашган Жанубий Кореянинг арзон авиакомпанияси.









