Угандадаги автоҳалокатда 63 киши ҳаётдан кўз юмди

    Уганда полицияси матбуот хизматига кўра, Уганда марказида тўртта автомобиль, жумладан автобусларнинг тўқнашиб кетиши оқибатида камида 63 киши ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳатланди.

    “22 октябрь куни маҳаллий вақт билан 00:15 да Киталеба қишлоғи яқинида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 63 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳат олди”, дейилади полиция сайтида эълон қилинган баёнотда.

    Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси автобуслардан бирининг ҳайдовчиси юк машинасини қувиб ўтмоқчи бўлганида содир бўлган. Айнан ўша вақтда қарама-қарши томондаги автобус ҳам худди шундай маневр қилган. Икки автобуснинг қувиб ўтиш маневрлари оқибатида улар юзма-юз тўқнашиб кетган. Ҳайдовчилардан бири автоҳалокатнинг олдини олишга уринган, бироқ унинг ҳаракатлари “занжирли реакцияга сабаб бўлган, оқибатда бошқа автомобиллар бошқарувни йўқотиб, бир неча марта ағдарилиб кетган”.

    Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари жароҳатланганларни шифохонага етказди, деб хабар берди tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates