Унда айтилишича, ҳужжат Зеленский имзоси билан қайтарилган.
Қонунга кўра, ҳарбий ҳолат даврида ҳарбий қисм командирининг ёзма розилиги билан ҳарбий-тиббий комиссия томонидан яроқли деб топилган 60 ёшдан ошган фуқаролар шартнома бўйича хизматга қабул қилиниши мумкин. Бундай шартнома бўйича аскарлар оддий аскарлар, сержантлар ёки кичик офицерлар, шунингдек, кичик ёки катта офицерларнинг жанговар бўлмаган лавозимларини эгаллашлари мумкин.
Улар учун шартнома муддати янги шартномалар тузиш имконияти билан бир йил этиб белгиланган. Тегишли ёшдаги офицерлар Украина қуролли кучлари Бош штаби томонидан номзодлик мажбурий тасдиқланганидан кейин шартнома имзолашлари мумкин бўлади.
Ушбу тоифадаги фуқаролар учун шартномада икки ойлик синов муддати ҳам белгиланган. Агар ҳарбий хизматчи синов муддатидан ўтмаса, шартнома бекор қилинади.
Ҳарбий ҳолат тугатилган ёки бекор қилинган тақдирда, бундай шартномалар муддатидан олдин тугатилади.
Февраль ойидан бошлаб Украинада 18 – 24 ёшдаги, ёшига қараб сафарбарлик эълон қилинмайдиган ёшлар учун мамлакат қуролли кучларида ихтиёрий равишда хизмат қилишлари мумкин бўлган дастур мавжуд. Украинада 25 ёшдан бошлаб сафарбарлик мажбурий ҳисобланади.
25 июль куни Зеленский Россия ҳарбий операцияси бошланганидан кейин эълон қилинган Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини узайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Қонунга кўра, иккала узайтириш ҳам 7 августдан кучга киради ва 90 кун давомида, 5 ноябргача амал қилади, деб хабар беради rbc.ru.









