Умра сафаридан қайтариш чораларини кўрмаган хусусий авикомпания мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси томонидан ватандошларимизни Умра сафаридан қайтариш чоралари кўрмаган ҳамда бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган хусусий авикомпания мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура.

    Таъкидланишича, қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

    "Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди", дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates