“Умра” тадбирларини ташкил этувчи 4 та МЧЖ огоҳлантирилди

    «Panorama Airways» хусусий авиакомпаниясининг парвозлари кечикиши оқибатида зиёратчилар аэропортда қолиб кетди.

    Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда хабарлар тарқалди. Шунингдек, туроператорлар томонидан «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларга ноқулайлик юзага келгани бўйича ҳам турли эътирозлар янгради.

    Туризм қўмитаси мазкур ҳолат ўрганиб, натижаси бўйича тегишли қонуний чоралар кўрилганини маълум қилди.

    Ҳозирги вақтда, “FAYZ TOUR TRAVEL”, “MARYAM TRAVEL-AGENCY”, “MAHBUB TOUR”, “RAMAZAN TRAVEL SAYOHAT” каби МЧЖлар юзага келган ҳолат бўйича қатъий огоҳлантирилди. «XURMO TRAVEL UMRA» МЧЖнинг «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга доир лицензиясиз мазкур фаолият билан шуғулланганлиги учун ўн кун муддатга ташкилотнинг лицензияси тўхтатилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates