Ҳозирги вақтда умуртқалараро диск чуррасини даволашнинг тўлиқ усули йўқ, шифокорлар беморларга фақат вақтинча ёрдам беришни таклиф қилишлари мумкин. TARPS деб номланган янги ишланма умуртқалар орасидаги дискдаги ёриқ ёки тешикни тўлдириши ва уларнинг тўғри ишлашини тиклаши мумкин. Бундан ташқари, TARPS микрокапсулалардан анакинра оқсилига асосланган яллиғланишга қарши препарат ажралиб чиқади. Пластир зарарланган бўшлиқларни тўлдириб, умуртқалараро диск дегенерацияси билан боғлиқ оғриқнинг кучайишининг олдини олади.
Ҳозирча технология бир ой давомида ҳайвонларда синовдан ўтказилди. Келажакда пластирни йирикроқ ҳайвонларда узоқроқ вақт давомида синовдан ўтказилиш режалаштирилган, деб хабар беради lenta.ru.