UNFF билан «Яшил Макон» миллий лойиҳасини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди

    Яшил сайёра 11 ноябр 2023 877

    Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов БМТ Бош котиби ёрдамчиси, ташкилотнинг ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш бўйича Форуми (UNFF) котибияти директори Жулиетте Биао билан учрашди.

    Маълумот учун, БМТнинг ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш бўйича Форуми 2000 йилда ташкилотнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши томонидан ташкил этилган. Мақсад барча турдаги ўрмонларни бошқариш, сақлаш ва барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда узоқ муддатли сиёсий мажбуриятларни мустаҳкамлашдир.

    Учрашувда UNFF билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Хусусан, UNFF Котибияти раҳбарига Ўзбекистонда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган дарахт экиш, Орол денгизининг қуриган тубида деярли 2 миллион гектар майдонда саксовулзорлар бунёд этиш ишлари ҳақида маълумот берилди.

    Учрашув доирасида UNFF котибияти билан Ўзбекистонда ўрмонзорлаштириш ишларига илмий ёндашувни ривожлантиришда, «ақлли» қишлоқ хўжалигини татбиқ этиш ҳамда ўрмонларни барқарор бошқаришда БМТнинг ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш бўйича форуми кўмагини жалб қилишга келишиб олинди.

    Шунингдек, томонлар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширида ҳамкорлик қилиш, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида юқори малакали экспертлар маърузаларини ташкил этиш, шу билан бирга Ўрмон хўжалиги соҳасидаги мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш мақсадида тренинг ва семинарлар ўтказиш борасида келишувга эришдилар.

    Қолаверса, ўзаро манфаатли алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

    Таъкидлаш жоизки, БМТ Бош котиби ёрдамчиси Жулиетте Бяо хоним Ўзбекистонда экология ва ўрмон хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишларда UNFFнинг фаол иштирок этишидан манфаатдор эканлигини билдирди. БМТнинг ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш бўйича Форуми (UNFF) котибияти директори ташкилот нафақат ўрмон хўжалиги ва боғдорчилик соҳасини ривожлантиришга ёрдам беришга, балки Экология вазирлиги мутахассисларини малака ошириш учун қабул қилишга ҳам тайёр эканлигини таъкидлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates