Турнирда университетнинг барча факультетидан 17 та гуруҳ тузилиб, унда профессор ўқитувчилар иштирок этишди.
1 октябрь- Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган «Univer Quiz» интеллектуал ўйини байрам олди барчага яхши кайфият улашиб, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ақлий ва мантиқий фикрлашини янада ривожлантиришига туртки бўлди.
Беллашувда 1-ўринни юридика факультети, 2-ўринни тарих факультети ва 3-ўринни санъатшунослик факультети жамоалари эгаллади.