Урганч аэропорти вақтинча ёпилди

    Урганч аэропортида реконструкция сабаб авиақатновлар Нукус аэропортига кўчирилади.

    Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

    Урганч халқаро аэропорти 20 июлдан 7 августгача реконструкция қилиш учун вақтинча ёпилиши муносабати билан, Урганчдан режалаштирилган авиақатновларнинг бир қисми Нукус халқаро аэропортига кўчирилади.

    Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Узбекистан Аирпортс томонидан Урганч ва Нукус шаҳарлари аэропортлари ўртасида автобус қатнови ташкил этилди.

    Автобуслар жадвали ҳаволада мавжуд, қўшимча маълумот олиш ва автобуслар жадвалига аниқлик киритиш учун Ўзбекистон аэропортлари алоқа марказига телефон орқали мурожаат қилинг +998 55 501 45 55, — дейилади хабарда.
    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates