Урганч давлат педагогика институтида спорт мусобақалари ўтказилмоқда

    Спорт ойлиги доирасида Урганч давлат педагогика институтида спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда. Куни кеча профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ўртасида навбатдаги спорт беллашувлари бўлиб ўтди.

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан 2025 йил май ойи юртимиз бўйлаб “Спортчи – юрт ҳимоячиси!” шиори остида спорт ойлиги деб эълон қилинди. Мазкур ташаббусдан асосий мақсад ёшлар, хусусан, талабаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда ватанпарварлик туйғусини кучайтиришдан иборат. Қолаверса, бу каби тадбирлар талабаларда жамоа бўлиб ишлаш, ҳамжиҳатлик каби кўникмаларни ривожлантиради.

    Спорт ойлиги доирасида Урганч давлат педагогика институтида спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда. Куни кеча профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ўртасида навбатдаги спорт беллашувлари бўлиб ўтди. Иштирокчилар волейбол, армреслинг, арқон тортиш, бадминтон, стол тенниси, шахмат-шашка бўйича жисмоний ва ақлий салоҳиятини синовдан ўтказди.

    Мусобақаларда Спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Шерзод Олимов, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Нодира Жуманиёзова ҳамда институт ректори Феруза Мадраҳимова ҳам қатнашиб, ёшларни руҳлантирди. Беллашувлардан сўнг меҳмонлар талабалар билан учрашди. Шунингдек, спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланди, дейилади институт ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates