Ургутда аҳолига тарқатилиши керак бўлган суюлтирилган газ талон-торож қилинди

    Самарқанд вилояти Ургут туманида аҳолига тарқатилиши керак бўлган суюлтирилган газни сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштирган шахс ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "Ургуттумангаз" ГТБ суюлтирилган газ хизмати чилангар-таъминотчиси Ф.П. сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 110,7 млн сўмлик суюлтирилган газни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228 моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates