Уруғлик ғалла апробациясига бағишланган ўқув-сeминар ташкил этилди

    Агросектор 12 май 2023 1109

    Андижон вилояти Андижон тумани Дон ва дуккакли экинлар ИТИда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўздонмаҳсулот» АК томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда уруғлик ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш бўйича кўргазмали ўқув-семинар ташкил этилди.

    Семинарда ҳудудлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, соҳа ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва мутахассислари, шунингдек ғаллачилик илмий-тадқиқот институтлари олимлари қатнашди/

    Қатнашчилар Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти тажриба даласида бошоқли дон экинлари, дуккакли дон экинлари ва ноанъанавий экинлар янги навлари билан танишдилар.

    Шунингдек, семинарда «Республикада авлодли уруғликлар жамғариш бўйича 2022 йил якунлари ва келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғчилиги истиқболлари»; «Республикада экилаётган бошоқли дон экинлари навлари ва уларни ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб жойлаштириш» ҳамда «Бошоқли дон экинларининг селекцияси ва уруғчилигининг келгуси йиллардаги асосий йўналишлари ҳамда бугунги кундаги ИТИларининг олдида турган долзарб вазифалар» мавзуларида маърузалар тингланди.

    Жами 200 нафарга яқин ўқув-семинар қатнашчилари уруғлик ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш борасида фикр алмашдилар, бу борадаги илғор тажрибаларни ўргандилар, ўз фикр-мулоҳазаларини ўртага ташлаб, ўзаро муҳокама қилдилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates