Уруғсиз анор нави маҳаллийлаштирилмоқда

    Республикамиз ҳудудларида шифобаҳш анор мевалари уларга эхтиёж баландлиги билан ажралиб туради.

    Ўлкамизда анорнинг 3 хил тури ва 69 дан зиёд навлари хисобга олинган бўлиб, аччиқ анорнинг ўзи 3 хил нав — “Асл қайин”, “Паст қайин” ва “Қизил бош”дан иборат. Нордон анорлар хам 3 хил навга эга бўлиб, улар
    “Асл қубодиён”, “Кўк тери”, “Аъло қайин”дир. Ширин анор икки хил навга эга. “Катта қизғиш” ва “Сариқ тун” деб аталадиган ушбу навлардан келтириб чиқарилган “Қора марварид", “Оқ дона” (туятиш – Наманган) ва бошқалар дастурхонимиз безаги бўлиб келмоқда.

    Анор махсулотига бўлган талабнинг катталиги ва эхтиёжмандлиги сабаб АҚШнинг Колифорния штатида кашф қилинган уруғсиз анор нави бу — “Вондерфул” бўлиб, иссиқ иқлим шароитида сифатли ва серҳосил мева беради, хар қандай тупроқ ва ишқорли тупроқларда яхши ривожланади, меваси сентябрь ойида пишиб етилади.

    Ўлкамиз ҳудудларида районлаштириш ишлари бир неча йилдан бери олиб борилмоқда ва экилган.

    Анор кўчати асосан 4 хил усул билан кўпайтирилади:

    Биринчи усулда анор донасидан етиштирилади, аммо бу усулда ниҳолнинг ўсиши секин ва сертикан бўлиб, меваси унча катта бўлмайди.

    Иккинчи усулда мева дарахт тагидан ва танасидан ўсиб чиққан ёввойи новдалардан олиб кўпайтирилади. Бундай кўчат тез ўсади, аммо ҳосили кам бўлади.

    Учинчи усулда дарахт шохларидан новда кесиб олиниб экилади, бу усулдаги нихол секин ўсади, аммо хосилдорлиги юқори бўлади. Мева қилган новдалардан олинса мақсадга мувофиқ бўлади.

    Тўртинчи усулда анор дарахти новдаларидан бири эгилиб, ерга кўмилади. Бу усул “палгари”, Фарғона водийсида “тизза” деб айтилади ҳамда тез амал олиб, хосилдорлиги хам юқори бўлади.

    Энг маъқул ва яхши амал бўлмиш тўртинчи усулни баҳорда — анор очилиб ер текислангач, мева қиладиган ёки эхтиётсизлик қилиб ярми синган новда дарахт ёнига кўмилади.

    Икки йилдан кейин ўтказиб, яхши илдиз олган кўчатлар ковлаб олиниб, бошқа очиқ жойдаги ерга экилади. Анор кўчатини етиштиришнинг энг оддий ва арзон усули — бу илдиз бачкиларидан ва улардан чиққан новдалари билан қаламча экиб, кўчат тайёрлашдир. Қаламча қилинадиган новдалар кузда, анор барглари тўкилиб бўлгандан кейин кесиб олинади.

    Қаламчалар анор ҳосили териб серхосил туплар аниқлангач тайёрланади. Айрим холларда кўкламда анор тупи очилгач, то куртак чиқаргунча таёрласа хам бўлади. Тайёрланган қаламчалар 25-30 см узунликда бўлиб 20-30 донадан боғланиб, бир неча соатга қуёшга тиндирилган сувга солиб қўйилади ва оралиғи 15 сантиметрдан ерга экилади.

    Ер усти қисми 5 сантиметрдан зиёд бўлмаслигини эътиборга олган холда экилади. Қаламчалар 4-8 хафтада илдиз олиб, куртак олади. 2-3 ойда сув билан бирга, сувда яхши эрувчи ўғитлар билан озиқлантириш, ўта иссиқ хароратлардан ва сувсизликдан сақлаш чораларини бажариш мақсадга мувофиқ бўлади.

    Об-ҳаво ва тупроқ шароитига қараб ўсиш даврида 10-15 марта суғорилади, бу қуйидагича бажарилади: апрелда – 1, майда – 3-4, июнда – 3, июлда – 3, августда – 2, сентябрда – 1 марта суғорилади.

    Анор шохлари секин ўсувчи, тез синувчи ва нозик бўлиб, баландлигини 3-3,5 метрдан оширмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.

    Шифобаҳш, эхтиёжи баланд экспортбоп, иссиқсевар анор махсулотига бўлган талабнинг катталиги, тупроқ деярли танламаслиги бу ўсимликнинг хаммабоплигини таъмин этиб, боғбон ва тадбиркорларга кўпайтириш учун тавсия этилади.

    Зайниддин Файзуллаев,

    Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бош мутахассиси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates