Ушбу иш ҳафтасида ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади

    Июнь ойининг биринчи иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилади.

    Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек 4-5 июнь кунлари Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда жадаллиги асосан бироз бўлган момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    Ушбу кунларда республика ҳудудининг катта қисмида қулай ҳарорат фони сақланиб туради, ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат 29-32 даража, ҳафтанинг иккинчи ярмида 32-35 даража бўлади. Фақат жанубда чўл ҳудудларда ҳарорат кундуз кунлари 36-39 даражагача кўтарилади.

    Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 3-5 июнда республика бўйича баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

    Пойтахтимизда: ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади. Ҳарорат 3-5 июнда 30-33 даража, 6-7 июнда 32-35 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 18-21 даражагача бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates