UzAuto Motors мижозлардан шартномаларни «сотиб олиш» бўйича шубҳали таклифларга рози бўлмасликни сўради

    Саноат 8 август 2023 1229

    Шу кунларда турли савдо платформаларида «автомобил номингизга қайта расмийлаштирилади» каби ваъдалар билан тўлови амалга оширилмаган шартномаларни «сотиб олиш» таклифлари пайдо бўлди.

    UzAuto Motors компаниясининг маълум қилишича, шартнома «UzAvtoSavdo» тизими томонидан автоматик тарзда тузилади. Ундаги маълумотларни на харидор на дилер томонидан ўзгартиришнинг имкони йўқ. Қолаверса, автомобилни олгандан сўнг, тизим харидорнинг иштирокида давлат рақамини рўйхатдан ўтказиш учун Йўл-ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига (ЙҲХДХ) электрон ҳисоб-фактурани юборади.

    Олдиндан тўловнинг камайтирилганлиги, шунингдек, шартномани онлайн расмийлаштириш имконини берувчи қулай тизимнинг жорий этилиши автомобилни шахсий фойдаланиш учун эмас, балки фақат тижорат мақсадларида (қайта сотиш) сотиб олиш учун ишлатила бошланди.

    Агар бир шахс номига йилига бир хил модель учун 2 тадан ортиқ автомобиль харид қилинса, ҳар бир кейинги автомобиль навбатнинг охирига ўтади ҳамда автомобилларни етказиб бериш муддати 120 кунга ошади.

    Кейинчалик бир киши томонидан бир нечта автомобилларни сотиб олиш амалиёти такрорланган тақдирда компания истеъмолчилар учун автомобиллар мавжудлигини таъминлаш мақсадида ушбу муддатни 270 кунгача узайтиришни кўриб чиқмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates