Шу муносабат билан UzAuto Motors огоҳлантириш эълон қилди:
"Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Chevrolet оммабоп автомобиллари учун онлайн шартнома тузиш бўйича таклифлар тарқалмоқда. Бунинг учун харидорлардан OneID тизимидаги шахсий логин ва пароли, шунингдек паспорт нусхаси ҳамда маълум миқдордаги тўловни амалга ошириш сўралади.
UzAuto Motors компанияси ўз мижозларидан ҳушёр бўлишни ва шахсий маълумотларини, айниқса, давлат порталидаги шахсий маълумотларни учинчи шахсларга бермасликни сўрайди. Онлайн шартнома тизими барча учун мутлақо бепул ва тизимда ҳеч ким учун қандайдир алоҳида киришни таъминлайдиган имкон йўқ.
Бундан ташқари, сизнинг шахсий маълумотларингиз фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар ёки бошқа бир номақбул ҳаракатлар учун фойдаланилиши мумкин. Агарда шартнома тузиш учун шахсий маълумотларингизни учинчи шахсларга топширадиган бўлсангиз, UzAuto Motors харидор олдида ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
Ўзингизни бундай найранглардан ҳимоя қилиш учун компания сиздан бир нечта оддий қоидаларга амал қилишингизни сўрайди:
Аввало, шахсий маълумотларингизни ҳеч кимга ошкор қилманг. Унутманг, янги автомобил учун онлайн шартнома олиш мутлақо текин ва ҳамма учун очиқ.
Эслатиб ўтамиз, Chevrolet оммабоп автомобиллари учун шартнома тузиш фақат UzAutoSavdo иловаси (iOS/Android), шунингдек savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.
Автомобилни онлайн харид қилиш бўйича мижозлар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:
1. OneID тизимидан рўйхатдан ўтиш;
3. OneID тизимидаги логин ва парол ёрдамида сайтга кириш/иловадан рўйхатдан ўтиш;
4. Автомобиль модели, ранги ва комплектацияси ҳамда маъқул келган дилерлик марказини танлаган ҳолда, шартнома тузиш керак бўлади.
Рақамлаштиришнинг ушбу янги босқичи UzAuto Motors'нинг инновацияларга ва мижозлар учун қулайлик яратиш, уларни чекловлардан озод қилиш ва автомобил харид қилишда замонавий ечимларни таклиф этиш бўйича интилишини акс эттиради.