UzAuto Motors расмий сайти ва мобил иловаси нега ишламай қолди?

    Транспорт 18 декабр 2023 1470

    Ижтимоий тармоқларда оммабоп автомобилларни харид қилиш учун шартномалар очилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди. 

    Лекин UzAuto Motors эса фуқаролардан 18 декабрь куни оммабоп автомобилларни харид қилиш учун шартномалар очилиши мумкинлиги бўйича тарқалган маълумотларга ишонмасликни сўради.

    UzAuto Motors ахборот хизмати маълум қилишича, компаниянинг расмий каналларида контрактация бошланишининг аниқ санаси тўғрисида хабар берилади.

    UzAuto Motors компанияси ўз мижозларидан ҳушёр бўлишни ва шахсий маълумотларини, айниқса, давлат порталидаги шахсий маълумотларни учинчи шахсларга бермасликни сўради.

    Онлайн шартнома тизими барча учун мутлақо бепул ва тизимда ҳеч ким учун қандайдир алоҳида киришни таъминлайдиган имкон йўқ.