UzAuto Motors ўзгаришлар ҳақида хабар берди

    Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt учун янги шартнома тузиш очилади, мазкур автомобиллар нархлари ошади, дилерликларга кейинчалик сотиш учун автомобилларни харид қилиш имконияти берилади.

    UzAuto Motors бозорда талаб ортиб бораётганига ҳисобга олган ҳолда Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча равишда ошириш масаласини ишлаб чиқди.

    Бундан ташқари, олдинги шартнома пайтида кечиктирилган тўлов 2024 йилда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг бир қисмини чиқаришга олиб келди, бу эса компанияга қўшимча автомобилларни таклиф қилиш имконини беради. Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt автомобиллари учун шартномалар очилиш санаси кейинроқ эълон қилинади.

    Контрактация учун очиладиган қўшимча ҳажм 2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқарилиши ҳисобга олган ҳолда, Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt автомобилларининг нархи 3,5-6,7 фоизгача бўлган оралиқда қайта кўриб чиқилади.

    Бундан ташқари, UzAuto Motors ривожланган мамлакатларда қабул қилинган халқаро стандартларга мувофиқ автомобиллар сотув тизимини босқичма-босқич жорий этмоқда.

    Ушбу тизимга кўра, дилерликларга кейинчалик сотиш учун автомобилларни харид қилиш имконияти берилади. Шу билан бирга, дилерликларга автомобиль учун тавсия этилган чакана қиймат белгиланади.

    Ушбу ёндашув нафақат дилерлик марказлари ўртасидаги рақобатни кучайтиради, балки хизмат кўрсатиш сифатини яхшилайди. Дилерлик марказлари хизмат кўрсатиш сифати ва инновацион хизматларни яхшилаш орқали қўшимча опциялар ва аксессуарларни таклиф қилиш имкониятига эга бўлишади.

    UzAuto Motors‘нинг дилерликлар билан ўзаро ҳамкорликнинг янги тизимига ўтиши янада самарали ва инновацион савдо усулларини тақдим этишга қаратилган қадамдир.

    Онлайн-контрактация ва савдо-сотув тизими истеъмолчилар, дилерликлар ва компаниянинг ўзи учун янада ихчам ва қулай моделни тақдим этади, бу эса автомобиль саноатида транспарентликка ва ривожланишга туртки беради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates