«UzAuto Motors» Chevrolet Cobalt‘нинг янги кўринишини ишлаб чиқармоқчи

    «UzAuto Motors» АЖ яқин вақтларда Андижон вилоятидаги Асака автомобиль заводида Chevrolet Cobalt Midnight ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши режалаштирилганини маълум қилди.

    Маълум қилинишича, Жамиятнинг маркетологлари ички ва ташқи бозорларда истеъмолчиларнинг талабларини ўрганишган ва автомобилни персонализациялаш имкониятларига бўлган қизиқиш борлигини аниқлаган.

    "Автомобиль ихлосмандлари ўз автомобилларини умумий оқимда ажралиб туришини хоҳлайди. Улар автомобилнинг кузови ранги, салон безаклари, дисклар ва бошқа декоратив элементларни танлашда ўз тасаввурларига суянади.
    «UzAuto Motors» АЖ истеъмолчиларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олиб, ташқи кўриниши янгиланган Chevrolet Cobalt автомобилларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қарор қилди. Chevrolet Cobalt Midnight концепцияси биринчи босқичда автомобилни қорамтир тусдаги ёритиш тизими ва ғилдирак дисклар билан жиҳозлашни ўз ичига олади. Кейинчалик эса автомобилнинг ички дизайнини янгилаш режалаштирилмоқда," дейилади хабарда.

    Шунингдек, Chevrolet Cobalt Midnight 106 от кучига эга 1.5 литрли двигатель ва автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланади.

    Яхшиланган ташқи кўринишга эга автомобиль аввалги Cobalt комплектациясига қўшимча сифатида чиқарилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates