Ташриф давомида корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, унда ўрнатилган замонавий ускуналар билан батафсил танишилди ва саноат кооперацияси лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Uzbekistan GTL — «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибига кирувчи корхона бўлиб, дунёдаги энг йирик ва энг илғор заводлардан биридир. Лойиҳа Ўзбекистоннинг табиий газни чуқур қайта ишлаш қувватларини сезиларли даражада кенгайтириш ва углеводород хомашёси импортини кескин қисқартиришга қаратилган.
Белоруссиянинг Витебск области делегацияси заводда ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш самарадорлигини, унда ўрнатилган ускуналарни, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва ҳажмини юқори баҳолади ва бундай корхона замонавий Ўзбекистон тарихидаги янги саҳифани очиб берганини таъкидлади, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.