баннер
28 мар 2025
19:01

    «Uzbekistan GTL» заводининг дизель ёқилғиси Еuro-6 стандартига жавоб беради

    Энергетика 4 июл 2022 2228

    Мустақил экспертиза бўйича жаҳон етакчиси Швейцариянинг SGS компанияси «Uzbekistan GTL» томонидан ишлаб чиқарилаётган синтетик дизель ёқилғиси сифати Euro-6 Европа экологик стандартининг юқори талабларига мувофиқлигини тасдиқлади.

    «Uzbekistan GTL» Euro-6 (ЕН15940) Европа экологик стандарти ва OʼzDSt EN15940:2022 миллий стандартининг юқори талабларига тўлиқ жавоб берадиган «премиум-класс» тоифасидаги синтетик дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришни бошлади.

    2022 йил 1 июлда Швейцариянинг SGS компанияси «Uzbekistan GTL» заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик дизель ёқилғисининг мустақил лаборатория синовларини ўтказди, унинг натижалари GTL томонидан ишлаб чиқарилаётган дизель ёқилғисининг барча параметрлари халқаро ва миллий стандартлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлади.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон аккредитация маркази (OʼZAK.SL.0208) томонидан аккредитациядан ўтган «Uzbekistan GTL» заводининг Марказий Лабораторияси ҳам ишлаб чиқарилаётган GTL синтетик дизель ёқилғиси стандартлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаган эди.

    «Uzbekistan GTL» «премиум-класс» тоифасидаги синтетик дизель ёқилғиси Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг савдо платформалари орқали сотилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech