Ўзбекистон ва Германия икки томонлама ҳамкорликни жадал ривожлантиришга тайёр

    Жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига ташрифи арафасида Берлин шаҳрида қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди.

    Унда икки мамлакат 250 дан ортиқ йирик компаниялари, холдинглари ва саноат корхоналари, банклари, вазирликлари, идоралари ва саноат бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди.

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев ўз қутлов нутқида сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар фаол ривожланиб бораётганини, бунга икки давлат раҳбарларининг ишончи ва сиёсий иродаси туфайли эришилганини алоҳида таъкидлади.

    Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши кузатилди, сўнгги 5 йил ичида бу кўрсаткич икки баравар ошди. 2022 йил якунига кўра икки томонлама савдо кўрсаткичлари яна 50 фоизга кўпайди ва биринчи марта 1 миллиард евродан ошди.

    Сармоявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясида ҳам изчил динамика кузатилмоқда. Ўзбекистонда Германия капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони бир неча йил ичида қарийб 3 баробар кўпайиб, 200 тадан ошди. 2017 йилдан бери ўзлаштирилган немис инвестицияларининг умумий миқдори 11 баробар ўсди ва бугунги кунда 4 миллиард евродан ортиқни ташкил этмоқда. Германиянинг МАН, CЛААС, Кнауф, ГП Папенбург, Виессманн, Деутсче Кабель, ЛEМКEН каби кўплаб компаниялари Ўзбекистонда аллақачон фаол ва жуда муваффақиятли бизнес юритиб, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширмоқда.

    Германия ишбилармон доираларининг эътибори мамлакатимизда хорижий инвесторларнинг қулай меҳнат қилиши учун яратилган шарт-шароитлар, Ўзбекистон иқтисодиётининг кучли томонларига қаратилди. Жумладан, кадрларнинг салоҳияти, мамлакатимизнинг стратегик географик жойлашуви, МДҲ давлатлари билан эркин савдо режимлари, ГСП+ бенефициари мақоми, Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш бўйича фаоллик билан олиб борилаётган ишлар, бой хомашё ресурслари ҳамда мамлакатимиз Раҳбарияти ва ҳукуматининг қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишни бевосита қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилди.

    Энергетика, кимё, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати, металлургия, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, электротехника, шунингдек, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳалари узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишнинг энг истиқболли йўналишлари сифатида таклиф этилди.

    Германия бизнеси вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самарасини, жумладан, мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун қулай меҳнат шароитлари яратилганини юқори баҳолади. Ҳамкорликни ошириш, янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга қатъий ниятлари борлиги билдирилди.

    Форум дастури «Б2Б» музокаралари ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқлари кесимидаги аниқ мисоллар ва лойиҳалар тақдимоти билан давом этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates