Узумчилик ва виночилик соҳаси бўйича ҳамкорликнинг янги ривожланиш босқичи бошланди

    Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда узумчилик ва виночилик кластерлари масъулларидан иборат юртимиз делегацияси “Marmara Group Foundation” таклифи доирасида 15-21 май кунлари Туркияда бўлиб турибди.

    15-21 май кунларига режалаштирилган сафар давомида делегация аъзолари узумчилик ва виночилик соҳасига оид қатор ташкилот ва фермер хўжаликлари, лабораторияларда бўлиб, икки томонлама инвестициявий келишувларга эришиш мақсад қилинган. Хусусан, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Маниса вилояти бошқармаси, Маниса узумчилик илмий тадқиқот институти, “TÜRKAY” қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш фабрикаси, ЭГЕ экспортчилар уюшмаси, ‘’Matris’’ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш техникалари ишлаб чиқариш заводи, “Tekbag’” кўчатчилик фабрикасига ташрифлар режалаштирилган.

    Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигидан маълум қилишларича, ташрифнинг илк кунлари Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Измир ҳудудий бошқармасига ташриф буюрган делегациямиз Эге минтақасида узум етиштириш, узумчиликни янада кенг тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шу ерда соҳа маркетинги бўйича ўтказилган семинарда иштирок этди. Шунингдек, Туркиянинг узумчиликка оид қонунчилиги билан ҳам яқиндан танишди.

    Делегация аъзолари шунингдек, Измир вилоятининг Торбали шаҳрида жойлашган “LA Şarapçılık” вино маҳсулоти ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, Туркиянинг энг йирик органик узум етиштириш маркази иш фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўлди. Шу ерда мамлакатнинг бошқа вилоятларида учрамайдиган 20 турдаги виночилик соҳаси учун етиштириладиган талабгир саноатбоп узум навлари билан танишди.

    Бундан ташқари, делегация аъзолари Туркиянинг Эге минтақасида экспортчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган давра суҳбатида ҳам қатнашди. Ўзаро фикр алмашинувлар давомида икки давлат ўртасида узумчилик ва виночилик соҳасида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, хусусан, узум, майиз, вино ва тамаки маҳсулотлари экспортини янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

    Шу билан бирга, делегация аъзолари қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлар ишлаб чиқарувчи "Turkay" корхонасига ҳам ташриф буюриб, соҳада олиб борилаётган ишлар, яратилаётган янгиликлар борасида ўзаро фикр алмашди. Ташриф давомида корхона раҳбари Билгин Туркай билан музокаралар олиб борилиб, узум далаларида ишлашга ихтисослашган ҳамда қатор ораларида ишловчи техникалар танлаб олинди, келгусида бундай техникаларни қулай нархларда юртимизга етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates