Ўзбекистон ҳудудида зилзила кузатилди

    Мамлакатимизда 23 феврал 2023 5798

    Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди.

    ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, бугун, 23-февраль куни Тошкент вақти билан 05:37да (23.02.2023 йил, Гринвич бўйича 00:37да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 38,51 градус шимолий кенглик; 72,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 147 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 435 км жанубий-шарқда.

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи:

    — Фарғона 4 балл, 227 км.
    — Андижон 4 балл, 256 км.
    — Наманган 4 балл, 294 км.
    — Сирдарё 3-4 балл, 413 км.
    — Тошкент 3-4 балл, 435 км.
    — Жиззах 3-4 балл, 467 км.
    — Сурхондарё 3 балл, 509 км.
    — Самарқанд 3 балл, 523 км.
    — Қашқадарё 3 балл, 614 км.
    — Навоий 3 балл, 666 км.
    — Бухоро 3 балл, 739 км.