Вазирлик масалага аниқлик киритилмагунча турлича талқин қилмасликка чақирди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам ходимининг чақирув манзилида беморга номақбул хатти-ҳаракатлар қилгани айтилаётган хабарларга муносабат билдирди.

    Унга кўра, айни пайтда мазкур ҳолат бўйича вазирлик ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш олиб борилмоқда. "Унинг натижалари бўйича батафсил хабар берилади. Вазиятга аниқлик киритилмагунча жамоатчилик вакилларидан масалани турлича талқин қилмасликларини сўраймиз", — дейилади баёнотда.

    Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги университетда дарс берадиган, хорижий тиллар бўйича PhD қилмоқчи бўлган олима "Тез ёрдам шифокори зўравонлигига учрагани ҳақида блогер Шаҳноза Соатова маълум қилган эди.

    Маълум қилинишича, бир нафар ёш боласи билан ёлғиз яшовчи аёл 16 ноябрдан 17 чига ўтар кечаси тоби қочган, "Тез ёрдам" чақирган. Ёлғиз ўзи ёш боласи билан яшагани ва кечқурун бўлгани учун иложи бўлса аёл шифокор сўраган. Лекин икки соатда ҳам аёл шифокор топилмагани учун тунги соат 00:15 да эркак шифокор бир ўзи кириб келган. Учта шприцда укол қилган. Охиргисини қилаётган пайтдаёқ аёл ўзини ғалати ҳис қила бошлаган. “Миям бирдан маст одамникидай гаранг бўлиб қолди, осмонга учаётгандек бўлдим. Эс-ҳушим жойида, лекин оёқ-қўлим бўшашиб, ўзимга бўйсунмай қолди” дейди аёл.

    "Тез ёрдам" шифокори аёлнинг ожизлигидан фойдаланиб унга ножўя қилиқлар қилган, қўли билан жинсий зўрлаган. Яна кўпроқ ишлар қилмоқчи бўлгану, аёл ҳоли борича қаршилик қилавергач, ниҳоят кетган.

    Аёл эртаси кечгача хаёли ўзида бўлмаган, кечга бориб нима бўлганини англаб, 102 га қўнғироқ қилган, лекин участка нозири етарли тезкорлик кўрсатмаган, аёлга “барибир исботлашингиз қийин” деб мурожаатидан воз кечишга ундаган. Аёл қатъият кўрсатгач, судмедэкспертизага йўлланма берган.

    Аёл судмедэкспертизага борган, иш куни тугаб қолгани учун иши битмаган. Эртаси шанба ҳам шу аҳвол. Судмедэкспертиза, наркологияга бориб вақти зое кетган. Участковой эса ҳамон “барибир исботлай олмайсиз” позициясида. "Тез ёрдам" қолдириб кетган шприцлардаги модда қолдиқларини ҳам ҳеч ким эътиборга олмаяпти. Порталга қилинган қўнғироқлар, мурожаатлар охиригача эшитилмай қўйиб қўйиляпти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates