Велосипедда ҳаракатланиш соғлигингиз учун қанчалик фойдали?

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, мунтазам жисмоний фаоллик — жумладан, велосипед ҳайдаш — юрак-қон томир касалликлари, диабет, саратон, руҳий тушкунлик ва эрта ўлим хавфини камайтиради.

    Велосипед ҳайдашнинг 5 асосий фойдаси:

    1. Юрак ва қон-томир фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Велосипед ҳайдаш юракни чиниқтиради, қон айланишини яхшилайди, қон босимини меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради.

    2. Ортиқча вазндан халос бўлишда самарали жисмоний фаолият тури ҳисобланади. Соатига 15–20 км тезликда велосипед ҳайдаган одам 1 соатда 400–600 калория сарфлайди.

    3. Диабет ва метаболик синдромнинг олдини олади. ЖССТ маълумотларига кўра, жисмоний фаоллик 2 тур диабет хавфини 30–40% гача камайтиради.

    4. Психологик ҳолатни яхшилайди. Табиатда велосипед ҳайдаш стрессни камайтиради, серотонин ва эндорфин моддалари ишлаб чиқарилишини кучайтиради — бу кайфият ва уйқуни яхшилайди.

    5. Бўғимлар учун хавфсиз жисмоний машқ тури ҳисобланади. Велосипедда ҳаракатланиш тиззаларга кучли босим бермасдан мушакларни чиниқтиради — бу айниқса ёшлар ва кекса ёшдагилар учун жуда фойдали.

    ЖССТ тавсиясига кўра:

    • Катталар ҳафтасига камида 150–300 дақиқа ўртача интенсивликдаги жисмоний фаоллик билан шуғулланиши керак. Бу меъёрни еса велосипед ҳайдаш орқали осонлик билан бажарса бўлади!
    • Ҳар куни велосипед ҳайдаш — бу оддий, аммо соғлигингизни мустаҳкамловчи кучли воситадир. Уни одатга айлантиринг ва соғлом ҳаёт сари ҳаракатланинг!
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates