Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама этилди.
Во Тхи Ан Суан Остона шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган самарали суҳбатни ҳамда 2022 йил октябрь ойида Тошкентда қисқа муддатли ташриф билан бўлганини илиқлик билан эслади.
Учрашув чоғида парламентлараро муносабатларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, таълимга оид ва бошқа қўшма гуманитар дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Во Тхи Ан Суан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё аёллар форумида иштирок этишга таклиф этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.