Владимир Норов АҚШ Махсус вакиллари билан музокаралар ўтказди

    Халқаро ҳамкорлик 22 сентябр 2022 1051

    2022 йил 21 сентябрда Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг Америка Қўшма Штатлари Давлат Департаментининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест ҳамда АҚШнинг Афғон аёллари, қизлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича Махсус вакили Рина Амери билан музокаралари бўлиб ўтди.

    Учрашув давомида Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш, унинг иқтисодиётини тиклаш, ушбу мамлакатда мураккаб ижтимоий-гуманитар вазиятни ҳал этишга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди.

    АҚШ Махсус вакилларининг таъкидлашича, жорий йил июль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция мазкур давлатдаги вазиятни йўлга солиш борасида жаҳон ҳамжамиятининг изчил ёндашувларини ишлаб чиқиш учун самарали платформа яратди.

    Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш ва тизимлаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, Термиз шаҳрида ташкил этилган Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиб бериш учун Кўп функцияли транспорт-логистика хабининг имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги эътироф этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates