Владимир Норов Мексика Элчисини қабул қилди

    2022 йил 28 июнда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Мексика Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Гилермо Алехандро Пуенте Ордорикни қабул қилди.

    Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, В.Норовга уни лавозимга тайинлангани билан табриклади ва дипломатик фаолиятда муваффақиятлар тилади.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Мексика алоқалари салоҳиятини ҳар томонлама рўёбга чиқариш масалалари муҳокама этилди. Шу жумладан, ўзаро ташрифларни ташкил этиш, вазирликлараро маслаҳатлашувлар ўтказиш, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш, БМТ ва Америка давлатлари ташкилоти доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш орқали сиёсий-дипломатик алоқаларни фаоллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.

    Иқтисодий дипломатияни рағбатлантириш мақсадида томонлар ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, бизнес-форумларни ташкил этиш, электрон тижорат (e-commerce) ва «рақамли иқтисодиёт»ни ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш, автомобиль саноати, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, тиббий техника ишлаб чиқариш, Ўзбекистондан саноат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидладилар.

    Таълим соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, томонлар қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, мексикалик ўқитувчи ва мутахассисларни жалб этиш, ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш масалаларини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилдилар.

    Элчи қайд этганидек, Мексика Ўзбекистоннинг минтақадаги муҳим ўрнини эътироф этиб, республика билан барча соҳаларда алоқаларни ҳар томонлама ривожлантиришга тайёрдир. Ўзбекистон томонидан Афғонистонга кенг миқёсда гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш, ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий тикланишида иштирок этиш борасида амалга оширилаётган амалий ишларга юксак баҳо берилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    Музокараларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматилла Иргашев ҳам иштирок этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates